Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми йил бошидан 10,3 фоизга ёки 1,8 млрд долларга ошган ҳолда 2019 йил 1 апрель ҳолатига 19,1 млрд долларни ташкил қилди, дейилади Марказий банк ҳисоботида.

Умумий қарзнинг 11,7 млрд доллари давлат, 7,3 млрд доллари эса хусусий қарзлардан ташкил топган. Давлат ташқи қарзи давлат томонидан жалб қилинган қарз ва давлат кафолати остида олинган қарздан иборат. Хусусий ташқи қарз хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан давлат корхоналарининг, давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарзидан иборат.


2017−2018 йилларда хусусий сектор қарздорлигининг қисқартириши кузатилган эди. 2019 йил I чорагидан эса банклар ва иқтисодиётнинг бошқа сектори корхоналари томонидан қарз олиш ҳажмининг ошиши натижасида хусусий сектор қарздорлиги 121,3 млн долларга ошди. Қарздорликнинг ўсиши асосан давлат секторига (1,7 млрд доллар), шундан 1 млрд доллари халқаро облигацияларга тўғри келди.

Иқтисодиёт сектори

Қуйидаги саналар ҳолатига кўра қарздорлик

Салмоғи

2019-йил
I чорагида ўзгариш

01.01.2018 й.

01.01.2019 й.

01.04.2019 й.

Жами

15 785,9

17 295,0

19 074,3

100%

1 779,3

Давлат ташқи қарзи

7 600,0

10 086,4

11 744,5

62%

1 658,1

шундан:

Ўзбекистон Республикаси халқаро облигациялари

-

-

1 005,6

8,6%

1 005,6

Хусусий ташқи қарз

8 185,9

7 208,6

7 329,9

38%

121,3

Бош компанияларидан

1 304,9

687,8

702,1

10%

-14,3

Хусусий ташқи қарздаги секторларнинг улушлари

Нефтгаз ва энергетика сектори

6 149,7

5 386,5

5 193,8

71%

-192,7

Банк сектори

584,0

978,2

1 273,0

17%

294,8

Телекоммуникация сектори

965,6

248,2

246,6

3%

-1,6

Тўқимачилик сектори

126,0

132,2

131,8

2%

-0,4

Бошқа секторлар

360,6

463,4

484,7

7%

21,3

2019 йилнинг I чорагида хусусий сектор томонидан умумий миқдорда 361,3 млн доллар қарздорлик жалб қилинди. Қарзларни жалб қилиш асосан банклар томонидан — 326,7 млн доллар, тўқимачилик сектори корхоналари томонидан — 4,7 млн доллар ва иқтисодиёт-нинг бошқа секторлари томонидан — 29,8 млн доллар амалга оширилди.