Чоршанба куни тахминан 17:00 да Тошкент метрополитенининг «Ўзбекистон» станциясида 25 ёшли йигит темир йўл изларига йиқилиб тушди.

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси матбуот хизматининг хабар қилишича, платформа четида турган йигит ўзини ёмон ҳис этган. Станция ходимлари унга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатди.

Йигит бир оз тан жароҳатлари олган, улар ҳаётига хавф солаётгани йўқ. Ҳодиса мерополитен поездлари ҳаракати жадвалига таъсир кўрсатмади.