Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан «Газета.uz» бош муҳаррири Азамат Атажанов «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

Давлат мукофотини 27 июнь куни Тошкентда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари кунига бағишланган маросимда бош вазир Абдулла Арипов топширди.

Касб байрами куни бошқа икки онлайн нашр — Kun.uzва UzNews.uz раҳбарлари, шунингдек, босма ОАВ, телевидение ва радио, ахборот агентликлари ва нашриётлар ходимлари ҳам мукофотланди. Мукофотларганлар орасида машҳур блогерлар Хушнудбек Худайбердиев ва davletov.uz ҳам бор.