Рустам Курганбаев Ўзбекистоннинг Ростов-на-Дону шаҳридаги (Россия Федерацияси) бош консули этиб тайинланди, дея хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмат.

Рустам Курганбаев бунга қадар ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўринбосари бўлиб ишлаган.

Ростов-на-Дону шаҳридаги Бош консулхона консуллик округига Россиянинг Шимолий Кавказ федерал округи (Доғистон Республикаси, Ингушия Республикаси, Кабарда-Балкария Республикаси, Қорачой Черкасия Республикаси, Ставропол ўлкаси, Чеченистон Республикаси, Шимолий Осетия Республикаси) ва Жанубий федерал округи (Адигея Республикаси, Астрахан вилояти, Қалмоқ Республикаси, Краснодар ўлкаси, Волгоград вилояти, Ростов вилояти) киради. Боғланиш учун тел.: +7−863−285−50−57.

Ўзбекистоннинг Ростов-на-Дону шаҳридаги Бош консулхонаси жорий йилда Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга ўз вақтида консуллик-ҳуқуқий ёрдамини кўрсатиш мақсадида ташкил этилган эди.