Енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Радзивил Франциянининг Монжерон шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда зафар қучди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

«Пьер де Кубертен» стадионида кечган мусобақада Радзивилнинг қайд этган натижаси 1.91 метрни ташкил этди.

Мусобақада бошқа бир ўзбекистонлик спортчи Надия Дусанова ҳам иштирок этиб, 1.89 метр натижа қайд этди ва бронза медали билан тақдирланди. Дусанова куни кеча Польшадаги мусобақада ғолиб бўлиш учун 1.86 метр кифоя қилган эди.