24 июнга ўтар кечаси Тошкентнинг Яшнобод туманида ўлим билан тугаган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Тахминан 3:50да Мирзо Улуғбек ва Махтумқули кўчалари чорраҳасида Nissan Maxima ҳайдовчиси 31 ёшли Татьяна Т. Пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 27 ёшли Бобур К. ни уриб юборди. Пиёда ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмди.

ИИББнинг қайд этишича, ҳайдовчи маст ҳолатда бўлган ва автомобилида юқори тезликда ҳаракатланган.