Ўзбекистон Олий суди собиқ бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси тўғрисида маълумотларга эга эмас. Бу ҳақда Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича суд коллегияси раиси ўринбосари Икром Муслимов сешанба куни Ахборо ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

«Газета.uz» мухбири Отабек Муродовга нисбатан қандай турдаги эҳтиёт чораси қўлланилгани ҳақида савол берди. Эслатиб ўтамиз, 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев собиқ бош прокурорга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган эди.

«Бугунги кунда биз бундай маълумотга эга эмасмиз, сиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишингиз мумкин… Бизда Отабек Муродовга нисбатан санкциялар қўлланилиши бўйича материаллар йўқ», — деди Икром Муслимов.