Тошкентнинг Юнусобод туманидаги Қулоқтепа номи Рихсилий этиб қайта номланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати хабар қилди. Кўча номини ўзгартириш тўғрисидаги қарор халқ депутатлари шаҳар кенгаши сессиясида маъқулланди.

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича шаҳар кенгашига кўча номини ўзгартириш тўғрисидаги таклиф ушбу кўча жойлашган маҳалла аҳолисининг илтимоси асос қилиб келтирилди.