Ўзбекистон Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) бошчилигидаги мониторинг гуруҳи Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган умумий тартибдаги 21-сонли аёллар қамоқхонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда омбудсман матбуот хизмати хабар қилди.

Ташриф чоғида омбудсман муассасада жазо ўтаётган Ўзбекистон биринчи президентининг қизи Гулнора Каримова билан учрашув бўлиб ўтди. «Суҳбатда у муассасанинг тиббиёт ходимларига эътибор ва ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилаётгани учун алоҳида миннатдорчилик билдирди», — дейилади хабарда.

Ўрганишларда Гулнора Каримовани тиббий кўрикдан ўтказиш учун кардиология, неврология, гастроэнтерология, эндокринология ва гинекология соҳаларидаги етакчи мутахассислар жалб қилингани қайд этилди. ИИВ Марказий гостипалида алоҳида махсус кўрик ўтказилган. У шифокорлар тайинлаган зарур тиббий дори воситаларини тизимли равишда олиб келмоқда.

«Бугунги кунда Гулнора Каримованинг умумий саломатлиги қониқарли ҳолатди, у соғлом овқатланиш рационини олиб келмоқда», — дея қайд этилади хабарда.