Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 69-ҳарбий шаҳарчада очилган ҳарбий маҳаллага Амир Темур номи берилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Айни пайтда Амир Темур номли маҳаллада 300 дан зиёд ҳарбий хизматчилар оиласи истиқомат қилмоқда.

Ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш мақсадида маҳаллада янги тикувчилик цехи иш бошлаши кутилмоқда.

Бу ерда шунингдек санъат, спорт ва компьютер саводхонлиги бўйича тўгараклари, шунингдек кутубхона ҳам фаолият бошлади.