Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги қонун маъқулланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қонунга мувофиқ, шахсга доир маълумотлар жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот ҳисобланади.

Қонун билан ҳукумат ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.