2019 йил 20 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББга алдов йўли билан катта миқдордаги пулни ўзлаштириш билан боғлиқ ҳужжат келиб тушган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

2017 йил 1 март кунидан 2018 йил 1 март кунигача бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 43 ёшли Ш.Ҳ. «Лебстрой» МЧЖ хорижий компанияси номидан иш кўраётган 38 ёшли А.Л.га жами 3 миллион 116 минг 893 АҚШ доллари миқдоридаги, электрлаштириш соҳасида ишлатиладиган металл конструкциялар етказиб бериш бўйича тендерда ютиб чиқиш ва унитар корхона томонидан келиб чиқадиган ҳар қандай муаммоларни ҳал қилиб бериш эвазига, ундан жами 296 минг 163,77 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай келганлиги аниқланди.

Айни вақтда Ш.Ҳ. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.