Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Танзила Норбоева Сенат раиси этиб сайланди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Сенаторларнинг 81 нафари Норбоеванинг номзоди учун овоз берди. Икки киши бетараф қолди, қарши овоз берганлар бўлмади. Шундай қилиб Ўзбекистон тарихида илк бора аёл қиши Сенатни бошқарадиган бўлди.

Танзила Норбоева ТошДУни битирган (1981), педагогика фанлари номзоди. Бунга қадар бош вазир ўрнибосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган. 2010 — 2016 йилларда Касаба уюшмалари федерациясида раҳбар бўлган.

Норбоева номзодини қўллаб-қувватлаш учун Сенат раиси ўринбосарлари Светлана Ортиқова ва Муса Ерниязов, шунингдек, Андижон ва Самарқанд ҳокимлари сўзга чиқди.

Президент Шавкат Мирзиёев 20 июнь куни фармон билан Танзила Норбоевани сенаторликка тайинлаганини ва уни парламент юқори палатаси раҳбарлигига тавсия этганини билдирди (президент Сенатнинг 16 аъзосини тайинлаши мумкин).

Давлат раҳбарининг айтишича, Танзила Норбоевани тайинлаш ўз-ўзидан бўлмаган. Президентнинг айтишича, бу ишга бир давомида тайёргарлик кўрган. Президент ўз чиқишида асосий сўзни аёллар муаммосига бағишлади. Танзила Норбоева ҳақида гапирар экан, Шавкат Мирзиёев унинг масъулиятли экани, ростгўйлиги ва Ватанга муҳаббатли эканини билдирди.