2019 йил 21 июнь куни «Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар ташкил этилди.

Кичик саноат зоналари транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси мавжуд ёки ўтказиш осон бўлган фаолият юритмаётган корхоналар негизида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ерларда ташкил қилинади.

Кичик саноат зоналари дирекциялари 2022 йил 1 июнгача ер солиғи ва мол-мулк солиғидан озод қилинди.