Таиланднинг Паттайя шаҳрида ўтказилаётган бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 1 та кумуш медалларини қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Сабина Ташкенбаева яккалик беллашувларининг кўпкураш йўналиши бўйича олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Нуриниссо Усмонова ҳамда Екатерина Фетисова билан жамоавий баҳсда ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Жамоавий йўналишда Хитой ва Япония терма жамоалари кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган.

Шунингдек, гуруҳ машқлари бўйича қатнашган ўзбекистонлик қизлар кумуш медалга сазовор бўлди. Бу баҳсда Япония биринчи, Хитой термаси эса учинчи натижани қайд этган. Мусобақа давом этмоқда.