Кеча таваллуд айёмини нишонлаётган гимнастикачи Оксана Чусовитина Жанубий Кореянинг Чежу шаҳри мезбонлигидаги Korea Cup мусобақасида иштирок этди. Мазкур мусобақа Чусовитина учун муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Таяниб сакраш йўналишида иштирок этган Оксана 14.550 балл жамғаришга муваффақ бўлди. Бу эса якунда Чусовитинага кумуш медални тақдим этди. Ғолиблик мусобақа мезбони Ё Сонг Жонгга насиб этган бўлса, мексикалик Алекса Марено шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.

Спорт гимнастикаси. Korea Cup.

Таяниб сакраш, аёллар.

1. Ё Сонг Жонг (Жанубий Корея) — 14.817

2. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) — 14.550

3. Алекса Марено (Мексика) — 14.367.