Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясида ташкилотнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди ва унда ташкилотга янги раҳбар тайинлинди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти сифатида фаолият олиб борган Аҳмаджон Раҳимов куни кеча бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон таэквондо ассоциациясининг раиси лавозимидан ҳам истеъфога чиққан эди. Унинг ўрнига ассоциация раҳбарлигига Шерзод Тошматов номзоди таклиф этилди. Конференция иштирокчилари ушбу номзодни бир овоздан маъқуллашди ва Ш. Тошматов Ўзбекистон таэквондо ассоциациянинг янги раиси сифатида эълон қилинди.

Маълумот учун, Шерзод Тошматов бунгача Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. Унинг бошчилигидаги терма жамоа Рио олимпиадаси ва 2 йил муқаддам Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида юқори натижалар қайд этиб, ҳар икки мусобақада ҳам умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган эди.