Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда бошқа хуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди, дея хабар қилди Ўзбекистон ДБҚ матбуот хизмати.

Тезкор тадбир давомида Асака туманида истиқомат қилувчи фуқаро Д.Ш.нинг хонадони холислар иштирокида назоратдан ўтказилди. Натижада, ушбу шахс ўз хонадонида 1541,84 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётганлиги фош этилди.

Тадбир давом эттирилиб, Марҳамат туманида яна бир фуқаро Ж.Ю.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида ҳамда «Макс» лақабли хизмат ити ёрдамида белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, унинг томорқасидаги гуллар орасида агротехник ишлов бериб парваришланган 13 туп «кўкнори» гиёҳвандлик ўсимлиги ва 4,95 грамм қуритилган кўкнори бошоғи борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.