Ҳукуматнинг 2019 йил 15 июн кундаги қарори билан Жиззах вилояти Фориш туманида 2019−2020 йилларда қиймати 400 миллион АҚШ доллари бўлган, йилига 4 миллион тонна портландцемент ишлаб чиқариш қувватига эга цемент заводи қурилиши белгиланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Лойиҳани амалга ошириш мақсадида таъсисчилари «Phoenix Consulting GmbH» (ГФР) ва «Medianet in H.M.Hermsen» (ГФР) бўлган «UTD-Holding» МЧЖ томонидан МЧЖ шаклидаги «UTD Cement» корхонаси ташкил этилди.

Қарор билан мазкур лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий параметрлари ҳам тасдиқланди.