16 июнь куни кундузи Бектемир туманида Тошкент автомобиль ҳалқа йўли ёқасидаги «Кўкланги водий» (Қўйлиқ) улгуржи бозори яқинида ёнғин содир бўлди.

Пойтахт ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, «Давру Даврон авто» МЧЖга тегишли катта юк машиналари тураргоҳи ҳудудида 60−70 кв. м майдонда йиғилиб қолган бўш ёғоч қутилар ва тагликлар ёнган.

Ёнғин тўғрисидаги хабар 101 рақамига 13:53 да келиб тушган. Олов 14:35 да тўлиқ ўчирилган.

Қурбонлар йўқ. Жабрланганлар тўғрисидаги ахборот аниқлаштирилмоқда. Ҳодиса сабаби ўрганилмоқда.