Равшан Сайфиддинович Эрматов Ўзбекистон Футбол ассоциацияси президенти ўринбосари этиб сайланди, дея хабар қилди ЎФА вакили «Газета.uz"га.

Ҳакамнинг номзоди жума куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов анжуманида маъқулланди.

Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари полковник Муҳиддин Ўткирович Жўраев иккинчи вице-президент этиб сайланди.

Ассоциация биринчи вице-президенти лавозими вакант қолмоқда — яқинда Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқди.

Равшан Эрматов (1977 й. т.) футбол бўйича жаҳон чемпионатлари учрашувлари бўйича рекордчи ҳисобланади — 2018 йилнинг 25 июни ҳолатида бош ҳакам сифатида ўн битта ўйинни бошқарган.