Франция Қуролли кучлари делегацияси «Фориш» тоғ ўқув марказида «Снайперлик кундалиги» дастури бўйича уч босқичли машғулотларни ўтказмоқда, дея хабар қилди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Биринчи босқичда снайперлар нишонга аниқ уриш ишида назарий тайёргарлик олишди. Иккинчи босқичда ҳарбий хизматчилар бир ой давомида узоқ масофадаги нишонларни мўлжалга олиш бўйича машқ қилди. учинчи босқичда эса қатнашчилар педагогика бўйича билимларни олмоқда. Яхши натижалар қайд этган снайперлар инструктор мақомига эга бўлади.

Машғулотлар реал ҳарбий ҳолатга имкон даражасида яқинлаштирилган шароитларда олиб борилмоқда. Снайперлар ҳаракатланаётган автомобиль, бино деворлари ортидан, дарахтлар орқасидан, кўриш даражаси ёмон бўлган тоғ шароитларида нишонга олишни ўрганмоқда.