Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 13 июнь куни Бишкек шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Манас халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Қирғизистон бош вазири Муҳаммедкалий Абилгазиев кутиб олди.

Бугун қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев эртага, 14 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.