Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бишкекда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Қирғизистон президентини Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги муваффақиятли раислиги билан табриклаб, кўрсатилаётган самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.

Қирғизистон президенти матбуот хизмати маълумотларига кўра, икки давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва чегара масалалариги ҳамкорлликни кенгайтириш бўйича чораларни муҳокама қилиб, ўзаро алоқаларни чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдирди.

Аввалроқ Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати бугун Шавкат Мирзиёев Афғонистон президенти Ашраф Ғани ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Розмери ДиКарло билан учрашувлар ўтказиши, шунингдек, ШҲТ саммитининг протокол тадбирларида иштирок этиши режалаштирилганини хабар қилган эди.