12 июнь куни Жиззахнинг Ҳамид Олимжон маҳалласи Р. Ахмуродов кўчасидаги «Бону ширинлик"ари» компаниясига тегишли қандолатчилик цехида ёнғин содир бўлди, дея хабар қилди Ўзбекистон Ёнғин хавфсизлик хизмати матбуот хизмати.

Ҳодиса жойига олтита ёт ўчириш гуруҳи ва иккита қутқарув отряди экипажи юборилди. Олов 400 кв. м майдондаги қурилиш конструкциялари ва қандолатчилик маҳсулотларини йўқ қилди. 900 кв. м майдондаги бино конструкциялари сақлаб қолинди.

Ёнғин сабаблари ва зарар миқдори аниқлаштирилмоқда. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.