Ўзбекистон 2022 йили фигурали учиш бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатини қабул қилиш ниятида. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, шу мақсад йўлида Халқаро конькичилар иттифоқига расмий ариза топширилган ва Ўзбекистон айни пайтда якка даъвогар бўлиб турибди.

Мусобақа 2022 йилнинг 7−13 март кунлари «Ҳумо арена» муз саройида ўтказилиши режалаштирилган.