2019 йил 11 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон-фарм» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

«Андижон-фарм» эркин иқтисодий зонаси бошқарув ходимлари сони 5 нафар, давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилди.

Қарор билан:

ЭИЗ таркибига кирувчи ҳудудлар;

«Андижон-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" ДУК тузилмаси;

«Андижон-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" ДУК устави тасдиқланди.

Уставга кўра ЭИЗни ривожлантириш бўйича давлат дастурларининг бажарилишини таъминлаш, шунингдек ЭИЗ қатнашчиларига хизмат кўрсатишдан ҳамда Уставда назарда тутилган бошқа ишларни бажаришдан фойда олиш дирекция фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.