Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Сурия жамоаси устидан ғалабага эришди. Тошкентдаги «Миллий» стадионида бўлиб ўтган учрашув 2:0 ҳисобида якунланди.

Ҳар икки голга ҳам «Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов муаллифлик қилди. Ўйиннинг 3-дақиқасида майдон эгаси жарима майдончасида узатилган тўпни меҳмонлар дарвозасига аниқ йўллади.

42-дақиқада футболчи узоқда йўлланган тўпни қабул қилиб олиб, уни голга айлантирди.

Июнда Ўзбекистон бундан ташқари яна иккита ўртоқлик учрашувини ўтказди. Биринчи ўйинда Эктор Купер шогирдлари Туркиядан 0:2 ҳисобда мағлубиятга учради. Иккинчи беллашувда эса Тошкентда КХДРдан 4:0 ҳисобида устун келди.

Видео

Жамоалар таркиби

Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Фаррух Сайфиев (Олег Зотеев, 74'), Анзур Исмоилов, Даврон Ҳошимов, Одилжон Ҳамробеков (Фозил Мусаев, 60'), Одил Аҳмедов (Хуршид Ғиёсов, 75'), Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев, 79'), Остон Ўрунов (Икром Алибоев, 60'), Ислом Тўхтахўжаев, Қувондиқ Рўзиев (Достон Ибрагимов, 67').

Сурия: Иброҳим Алма, Муаяд ал-Ажан, Омро Миданий (Шиб ал-Али, 46'), Амро Женят, Маҳмуд Ал-Мавас (Абдул Малик Ал-Анизан, 77'), Муҳаммад Ал-Вакид, Аҳмад Ал-Аҳмад (Фирас Ал-Хатиб, 65'), Тами Хож Муҳаммад, Аҳмад Ашкар, Холид Ал-Мбайид, Муҳаммад Ал-Мармур (Хамид Мидо, 84').

Огоҳлантиришлар: Маҳмуд Ал-Мавас 48', Абдул Малик Ал-Анизан 90+4'