Ҳукуматнинг 2019 йил 8 июндаги қарори билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 84 та ташкилот мавжуд эди.