Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида 4 йўналиш: физика-кимё, геология, биофизика, биотехнология бўйича Ёзги мактабга ариза қабули бошланди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Мазкур мактаб бакалавриат ва магистратура йўналишларининг иқтидорли талабалари учун ташкил этилган бўлиб, уларни тадқиқотчилик ишига жалб қилишга қаратилган. Ёзги мактабда иштирок этиш бепул. Иштирокчилар танлов асосида саралаб олинади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги Ёзги мактабда республика ОТМлари, жумладан ЎзМУ, ТДТУ, ТФИ, ТТАнинг 53 нафар талабаси иштирок этади.

Ёзги мактабда иштирок этиш учун уч тилдан бирида электрон аризани тўлдириб (ўзбек, рус, инглиз) қўйидаги линк бўйича юбориш лозим.: https://forms.gle/1vz2Q7THghDFmbET6. Ариза топшириш учун охирги муддат: 19 июнь куни. 20 ва 21 июнь кунлари суҳбат ўтказилиб, 22-санада натижалар эълон қилинади.

Ёзги мактаб 24 июндан 5 июлгача ўтказилади. Амалиётдан муввафақиятли ўтган талабаларга сертификатлар топширилади.