Божхона ходимлари «Тошкент» халқаро аэропортида уяли алоқа воситаларини яширинча олиб киришга уринган фуқарони фош этишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

«Сеул-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган фуқаро З.Р. ҳаракатланиш учун «яшил» йўлакни танлаб, божхона ходимининг оғзаки сўровида сумкалари ичида озиқ-овқат маҳсулотлари борлигини маълум қилди.

Бироқ, фуқаро З.Р. нинг қўл юклари рентген-сканер қурилмаларидан ўтказилганда, ушбу фуқаронинг «устамонлиги» фош бўлди. Сумкалар ичидаги озиқ-овқат махсулотлари орасига яширилган ва жисмоний шахслар учун товарларни божсиз олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган киймати 26 миллион сўмлик 114 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.