Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида жорий йил 7 июнь куни соат 05.53 ларда Саранча элати Амударё МФЙ ҳудудида жойлашган дала майдонида Нукус шаҳрида яшовчи Ю.Б.га тегишли 1500 дона пресс сомонлар ғарамида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ёнғин ўчирилгач дала майдоннинг 70 кв.м майдонида 500 дона пресс сомонлар тўлиқ ёниб зарар кўрганлиги аниқланган.

Ёнғин ўчирилганидан сўнг у ерда Нукус шаҳар Саранча элати Амударё маҳалласида яшаган 57 ёшли Г. Т.исмли аёлнинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.