Ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Муродов Словакиянинг Братислава шаҳрида бўлиб ўтган Octagon 12 турнирида бразилиялик Уда Перейрани мағлубиятга учратди. Бу ҳақда Olamsport.com хабар берди.

Муродов жангнинг биринчи раундидаёқ оверхенд зарбасини йўллаган ҳолда рақибини нокаутга учратган ҳолда, баҳсни муддатидан олдин якунлади.

Эслатиб ўтамиз, бу Маҳмуд Муродовнинг ММАдаги 21-ғалабаси бўлди. Перейра фаолиятидаги тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Унинг ҳисобида 13 та ғалаба бор.