2019 йил 4 июнь куни соат 17:25 ларда Жиззах шаҳар, «Хайробод» маҳалласида яшовчи А.Б. (1966 йилда туғилган) Шароф Рашидов тумани, «Хайробод» маҳалласи ҳудудида жойлашган фермер хўжалигига қарашли дала майдонида таниши Ф.Х. (1965 й.т.) билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро келишмовчилик оқибатида келиб чиққан жанжал натижасида ошхона пичоғи билан Ф.Х.нинг кўкрак қафасига бир маротаба уриб, санчилиб кесилувчи жароҳат етказган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Натижада, Ф.Х. воқеа жойидан тан жароҳати билан қочишга уриниб, дала майдонида кўп қон йўқотиши оқибатида вафот этган.

2019 йил 4 июнда мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан А.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

А.Б. тегишли процессуал тартибда ушланган.