2019 йил 4 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасидан фирибгарлик билан боғлиқ ҳужжат келиб тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Чилонзор туманида яшовчи 47 ёшли «Қоракалпоғистон доривор ўсимликлар» МЧЖ раҳбари Р.Д., «Tehg-rash» МЧЖ раҳбари Л.Ц.нинг пулларини конвертация қилиб беришни айтиб, алдов йўли билан ундан 1 миллиард 80 миллион сўм олган ва берган ваъдасини бажармай, пулларни ўзлаштириб юборган. Кўрилган чоралар натижасида Р.Д. қўлга олинган.