Ўзбекистон ҳукумати 31 майдаги қарори билан 1 июндан табиий газ, суюлтирилган газ ва электр энергияси тарифларини ошириш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Тарифларни ошириш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги қарорида режалаштирилган эди.

Қарор ёқилғи-энергетика ресурсларини сотиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича бозор механизмларига ўтишнинг истеъмолчиларга таъсирини енгиллаштиришга қаратилган.

Молия ва энергетика вазирликларига бир ой муддатда амалдаги тарифларни қайта кўриб чиқиш бўйича «Ўзбекнефтгаз» компанияси ва электр энергияси соҳасидаги ташкилотлар рентабеллигини таъминловчи асосланган таклифларни тайёрлаш топширилди.