Марказий банк томонидан 2019 йилнинг 4 июнидан эътиборан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қиймати белгиланди. Бу ҳақда банкнинг телеграмдаги канали орқали хабар берилди.

Ушбу янги қийматга биноан АҚШ доллари курсида сезиларли даражада ўзгариш кузатилди ҳамда 27,66 сўм қўшилиши эвазига илк бора доллар бор 8500 сўмлик маррадан ошган ҳолда, 8513,57 сўм этиб белгиланди.

Евро курсида ҳам озгина (+1,18) кўтарилиши кузатилган ҳолда 9507,10 га етан бўлса, аксинча, Россия рублида тушиш кузатилди (-1,11) ва умумий миқдор 130,41 сўм бўлди.