Ижтимоий тармоқларда патруль-пост хизмати ходими фуқаронинг Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланганидек патруль автомобили чироқларини нима учун ёқмагани тўғрисидаги саволига қўпол тарзда жавоб қайтаргани тасвирланган видео тарқалди.

Тошкент ИИББ матбуот хизмати ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинлангани, унинг якунлари бўйича жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши тўғрисида хабар берди.

Видеоёзувда ППХ ходими у чироқларни ёқиб юришга мажбур эмаслигини айтиб, йўловчиси уни тасвирга олаётган автомобиль ҳайдовчисидан тўхташни талаб қилади.

Машина тўхтаганидан сўнг ходим ҳайдовчига: «Сенинг нима ишинг бор? ГАИ ходимимисан?» Қонунни назорат қилиш сенга эмас. Назорат қиладиган органлар бор, тушундингми?" — дейди. Шундан сўнг улар қўл сиқишиб хайрлашади, ППХ ходимига омон бўлишни тилаб қолади.