«Ливерпул» футбол клуби Чепионлар лигаси финалида «Тоттенхэм» устидан ғалаба қозониб, мусобақа чемпионига айланди. Мадриддаги «Метрополитано» стадионида бўлиб ўтган ўйин 2:0 ҳисобида якунланди.

Ҳисоб учрашувнинг 2-дақиқасида очилди. Ҳакам тўп Мусса Сиссоконинг қўлига теккани учун «Тоттенхэм» дарвозасига пенальти белгилади. Ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ 11 метрлик жарима тўпини муваффақиятли амалга оширди.

87-дақиқада захирадан ўйинга туширилган Дивока Ориги саъй-ҳаракатлари билан ўртадаги ҳисоб йириклашди.

Бу Чемпионлар лигасида иккинчи бор Англия жамоаларининг финалдаги учрашувидир. 2008 йилнинг 21 майида «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» «Лужников» майдонида Чемпионлар кубоги учун беллашган эди. Унда асосий ўйин 1:1 ҳисобида якунлариб, «Манчестер Юнайтед» пенальтилар сериясида 6:5 ҳисобида устунликка эришганди.

«Ливерпул» олтинчи марта клуб тарихида Европа футболининг бош совринини қўлга киритди.

Видео

Фото