Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида 2019 йил 27 майга ўтар кечаси номаълум шахслар Қушхона маҳалласида яшовчи З.Э.нинг уйи ертўласидан 90 миллион сўм пули ва 500 АҚШ долларини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 19 ёшликлар Бўстон маҳалласида яшовчи Ш. А., Қушхона маҳалласида яшовчи Ж.Х., Хабарлик маҳалласида яшовчи М.Ў., Хўжахуросон маҳалласида яшовчи Д.Р. ва Хўжахуросон кўчасида яшовчи А.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.