Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 май кунидаги қарори билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Филиалнинг асосий вазифаси Германия ва бошқа ривожланган давлатлар билан ҳамкорликда қуйидаги йўналишлар бўйича малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади:

«Рақамли иқтисодиёт»;

«Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти»;

«Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти»;

«Агробизнес ва маркетинг»;

«Бухгалтерия ҳисоби ва аудит».

Филиалга қабул 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.