Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Поп тумани бўлими томонидан ДХХ ва туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдорда қалбаки дори олиб кетаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

«Наманган-Шеробод» ЙПХ назорат масканида фуқаро А.И.нинг бошқарувида бўлган «Кобальт» русумли автомашина тўхтатилганида, унинг юкхонасида фуқаро А.С.га тегишли 1.200 кассетада 300 мг.лик умумий қиймати 237,8 миллион сўмлик қалбаки «REGAPEN» номли дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.И., А.С. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.