Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошқа бинога кўчиб ўтди, дея хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

30 майдан бошқарма Буюк Ипак йўли кўчаси, 243-уйда (Нодирабегим маҳалласи, мўлжал — Тошкент вилояти ИИБнинг собиқ биноси, «Гулшан» маданият ва истироҳат боғи қаршиси) фаолият олиб боради. Навбатчилик қисми телефон рақамлари: 71−267−33−50, 71−267−33−62 ёки 102.

Рақамлаш тартиби ўзгаргани сабабли, Мирзо-Улуғбек тумани «Олмачи», «Подшобоғ», «Элобод», «Буюк Ипак Йули», «Турон» маҳаллаларига хизмат кўрсатадиган Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ 1-ички ишлар бўлими энди 6-ички ишлар бўлими бўлди ва 30 майдан шу манзилда жойлашган: Бўз бозор кўчаси, 4 уй (мўлжал: Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, Мирзо-Улуғбек Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими). Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ 6-ички ишлар бўлими телефонлари 71−260−15−60 ва 102.