2019 йил 29 май куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига тушган ҳужжатлар тўпламига кўра, 2018 йил 8 октябрь куни Сергели тумани Спутник 8-даҳада яшовчи 50 ёшли С.А., Чилонзор туманида яшовчи 44 ёшли Н.Я. ва 47 ёшли Н.М.нинг жиноятга қўл ургани маълум бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Улар 72 ёшли Е.Л. исмли аёлнинг 2015 йилда вафот этганлигини била туриб, унинг номидаги хонадон ҳужжатларини қалбакилаштириб, ушбу хонадонни Чилонзор туманида яшовчи 34 ёшли Н.У. имсли аёлга 22 500 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотиб, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, С.А., Н.Я. ва Н.М. ушланганлар. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.