1 июнь «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни"га бағишлаб Тошкентда хоккей бўйича «Tashkent Cup» халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. 2−5 июнь кунлари ўтказиладиган мазкур турнир болалар ўртасида ўтказилиб, унда Латвия, Қозоғистон ва Қирғизистондан ташриф буюрадиган жамоалар иштирок этади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Регламентга кўра, мусобақада «Бинокор» ва «Ташкент Сити» жамоалари Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Шунингдек, «Рига» (Латвия), «Кайсар» (Қозоғистон) ва «Алға» (Қирғизистон) жамоалари ҳам бош соврин учун кураш олиб бориши белгилаб қўйилган.

Баҳсларга «Humo Arena» мезбонлиқ қилади ва унга кириш бепул. Тақвимга кўра, 2−4 июнь кунлари ўйинлар бўлиб ўтса, 5 июнь санасида барча иштирокчилар учун Тошкент бўйлаб маданий дастурлар ишлаб чиқилган.