Ҳукумат қарори билан И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига 2019−2020 ўқув йили учун қабул квотаси тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Унга кўра, филиалга 2019−2020 ўқув йилида 260 нафар талаба қабул қилинади.

Уларнинг 30 нафари филиалнинг Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлими битирувчилари ҳисобидан шакллантирилади.