Қорақалпоғистон Республикасининг икки туманида давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати матбуот хизмати хабар берди.

Халмуратов Ажинияз Мафурович — Хўжайли тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. У 1978 йилда Хўжайли туманида туғилган. У 2000 йили Қорақалпоқ иқтисодиёт ва ишбилармонлик коллежини, 2009 йили Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалини тамомлаган. Солиқ соҳасидаги меҳнатини 2000 йили Хўжайли тумани давлат солиқ инспекцияси назорат-инспекторилик ишлари бўйича давлат солиқ бош инспектори лавозимидан бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Ички аудит бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Абдалов Анвар Атаханович — Тўрткўл тумани давлат солиқ инспекцияси лавозимига тайинланди. У 1977-йили Элликқалъа туманида туғилган. 2000-йили Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Солиқ соҳасидаги меҳнатини 2003-йили Элликқалъа тумани давлат солиқ инспекцияси юридик шахслар тўловларининг бюджетга тушишини назорат ва таҳлил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори лавозимида ишлашдан бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Элликқалъа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.