Америка кинематография санъати ва фани академияси Ўзбекистон Оскар қўмитасини рўйхатдан ўтказди. Эндиликда маҳаллий кинематографлар ўз фильмларини «Оскар» мукофотига тақдим этишлари мумкин, дея хабар қилди Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Қўмита Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилди, Миллий кинокомиссия мувофиқлаштирувчи марказ ҳисобланади. Яқин вақтларда координаторлар қўмита аъзоларини таништириб, мукофотга фильмларни тақдим этиш ва саралаш тизими тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

1 октябрь куни Ўзбекистон «Оскар» қўмитаси томонидан 2020 йилнинг 9 февраль куни Лос-Анжелес шаҳрининг машҳур Dolby театрида бўлиб ўтадиган 92-«Оскар» тақдирлаш маросимининг «Энг яхши халқаро бадиий фильм» номинациясига Ўзбекистон номидан фильм илгари сурилади.

Оскар қўмитаси дунёнинг қарийб 90 мамлакатида фаолият кўрсатиб келмоқда.