Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримовнинг 8 июнь кунги жангини кимга қарши ўтказиши маълум бўлди. Унга кўра, Исроил ўша куни мексикалик Норберто Гонсалесга қарши рингга кўтарилади. Бу ҳақда Olamsport хабар берди.

Маълумот учун, Норберто шу кунгача проф боксда 35 та жанг ўтказиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган (13 та нокаут). 12 маротаба мағлуб бўлган (2 та нокаут). Исроил Мадримов эса проф рингда икки маротаба жанг ўтказиб, уларнинг ҳар иккисида ҳам рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган.

Эслатиб ўтамиз, жанг 8 июнь (Тошкентда 9 июнь тонгида) Нью-Йорк шаҳридаги машҳур «Мэдисон Сквер-Гарден"да ўтказилади. Жанг оқшомининг марказий тўқнашуви қозоғистонлик Геннадий Головкин иштирокида бўлиб ўтади.