Давлат солиқ қўмитаси Тошкент шаҳар солиқ органлари ходимларини аттестациядан ўтказишни якунлади. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар беради.

Аттестацияда Тошкент шаҳар солиқ хизмати органларидан 1100 нафардан ортиқ ходим иштирок этди. Якуний натижаларга кўра, улардан 43 фоизи мувафаққиятли топширган, 32 фоизи шартли равишда ўтказилган, 25 фоизи эса аттестациядан ўтмаган.

Аввал хабар берганимиздек, янги ходимлар очиқ танлов орқали бўш иш ўринларига қабул қилинади, дейилади ахборотда.